🪪 Патентни қайта расмийлаштириш (переоформление патента)
Ўз вақтида тўланган патент 12 ойгача амал қилади. Ушбу муддатдан кейин мигрант патентни қайта расмийлаштириши керак.
❗️Мигрант агар расман трудовой договор билан ишламаса патентини мамлакатдан чиқмасдан янги муддатга қайта чўзолмайди, фақат "кирди-чиқди" қилиб янги олади.
Агар қуйидаги шартлар бажарилса, сиз патентни қайта расмийлаштиришингиз мумкин:
✔️патент буйича тўловлар вақтида қилинган;
✔️чет эл фуқароси меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишлайди;
✔️чет эл фуқароси жорий патент олгандан кейин икки ой ичида иш фаолияти тўғрисида Ички ишларнинг миграция булимига хабарнома (уведомления) юборган.
Керакли ҳужжатлар рўйхати:
🔺Ариза;
🔺Паспорт (нотариал тасдиқланган таржимаси);
🔺Миграцион карта;
🔺Тиббий суғурта полиси (ДМС полиси);
🔺Тиббий кўрикдан ўтиш;
🔺Рус тили ва тарихини билиш сертификати;
🔺Патент ва барча тўлов чеклари;
🔺Регистрация;
🔺ИНН;
🔺Иш берувчи билан шартнома ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси.
🔺Иш берувчининг сизга патентни чўзиб беришларини сўраб МВД га ёзган илтимосномаси (ходатайство)
Патентни қайта расмийлаштириш учун эски патент муддати тугашидан камида 15 кун аввал ҳаракатни бошлаш керак!
📱👉 МАХ IТЕЛЕГРАММ